Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?! Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради. У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини. Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин деб, жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.” Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг узоқ тепаликларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Қуддусга қочиб бориш учун ишора беринг, Имилламай, тезроқ қочинг! Мен шимолдан кулфат келтирмоқдаман, Даҳшатли ҳалокат олиб келмоқдаман. Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шоҳнинг саройига ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.»”
Выбор основного перевода