Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Сулаймон ўғлим, отангнинг Худосини тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан, Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади. Сулаймон саноси. Эй Худо, шоҳга адолатингни бергин, Шоҳ ўғлига тўғри ҳукм чиқаришни ўргатгин. Сенинг халқингни у адолат ила ҳукм этсин, Бечораларни у тўғрилик билан ҳукм этсин. Тоғлар халққа роҳат–фароғат олиб келсин, Тепаликлар ҳақиқат самарасини келтирсин. Шоҳ халқнинг қашшоқларини ҳимоя қилсин, Бечораларнинг болаларига нажот берсин, Золимларни эзиб ташласин. Мазлум нола қилганда, шоҳ нажот беради, Мададкори йўқ бечорани у қутқаради. Заиф, бечорага у шафқат кўрсатади, Мазлумларнинг ҳаётини сақлайди. Гапир, адолат билан ҳукм қил, бечора ва камбағалларни ҳимоя қил.” Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин, Эгамизни тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Ноҳақ фойда кўрганингиз учун, қон тўкканингиз учун Мен ғазаб ичра кафтимни кафтимга ураман. Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ.
Выбор основного перевода