Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илёс бу хабарни эшитди–ю, ўрнидан туриб, жонини қутқариш умидида Яҳудонинг Бершеба шаҳри томон йўл олди. Хизматкорини ўша шаҳарда қолдириб, ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Ниҳоят, бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: — Етар, эй Эгам! — деб хитоб қилди у, — энди жонимни ола қол. Ахир, ота–боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ. Қалбим очилмаган шароб каби жўшмоқда, Янги шароб қуйилган меш каби ёрилиб кетай, дейди. Гапириб, озгина ёзилай. Оғиз очиб, жавоб берай. Қизиб кетаверди ичим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири тилимни тия олмай ёлвордим: Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди. Шогирдлар бир–бирига дедилар: — У йўлда биз билан гаплашиб, Муқаддас битикларни тушунтираётганда, юракларимиз жизилламаганмиди, ахир?! Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз.” Мен Хушхабарни айтар эканман, бу билан мақтанишга ҳақим йўқ, чунки бу зиммамдаги вазифамдир. Аммо Хушхабарни ёймасам, менинг ҳолимга вой! Мен буни ўз ташаббусим билан қилаётган бўлсам, мукофотга лойиқ бўлардим. Лекин мукофотга лойиқ эмасман, чунки бор–йўғи зиммамдаги вазифани бажаряпман, бу ишни қилишдан бошқа иложим йўқ.
Выбор основного перевода