Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда, эй Эгам, Сен туфайли шод бўламан, Нажот берганинг учун қувонаман. Бутун вужудим хитоб қилади: “Сенга ўхшаши йўқ, эй Эгам, Бечорани зўравондан қутқарасан, Фақирни талончидан қутқарасан.” Эгамга чексиз шукроналар айтаман, Халойиқ орасида Унга ҳамду сано ўқийман. Эгамиз турар йўқсилларнинг ўнг томонида, Уларни ўлимга маҳкум этганлардан қутқармоқ учун. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: «Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!»
Выбор основного перевода