Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қилади, Атрофимни даҳшат ўраб олган. Биргаликда менга қарши фитна тўқишади, Мени ўлдирмоқни ният қилишади. Қоқилганимда эса улар шод бўлдилар, Менга қарши йиғилишиб келдилар, Бехабар эканман, улар каллакесар экан, Тўхтовсиз менга бўҳтон қилдилар. Ҳатто нонимни еган яқин, ишонган дўстим, Менга қарши бош кўтарган. Ёвуз ниятда ортимдан писиб келади, Ҳар бир қадамимни ўлчаб юради, Улар ҳаётимга чек қўйишни истайди. Қўшнингиздан эҳтиёт бўлинг, Қариндошингизга ишонманг. Ҳамма қариндошингиз ёлғончи, Ҳамма қўшнингиз туҳматчи. Исо у ердан чиқиши биланоқ, тафсирчилар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўп саволларга жавоб беришга мажбурладилар. Улар Исони тилидан илинтириб олиш учун фурсат пойлардилар.
Выбор основного перевода