Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим. Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин, Мени эса шарманда қилма. Душманларим саросимага тушсин, Мени эса довдиратиб қўйма. Уларнинг бошларига кулфат келтир, Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин. Абадий иснод ва шармандаликка дучор қиламан. Бундай шармандаликни унутиб бўлмайди.”
Выбор основного перевода