Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо валийнинг бу гапларидан ғазабланди. У ғазаб устида валийни зиндонга ташлади. Халқдан баъзиларини ҳам шафқатсизларча эза бошлади. Оёқларимни кишанлаб, Юрган йўлларимни пойлайсан, Ҳатто ҳар бир қадамимни ўлчайсан. Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамизнинг Ўзи сизни Ёҳайидо ўрнига руҳоний қилиб тайинлади. Сиз, Эгамиз уйининг назоратчиси сифатида, ўзини пайғамбар қилиб кўрсатган ҳар бир телбани кишанлаб, занжирбанд қилишингиз лозим. У Қуддуснинг Бенямин дарвозасига етиб келгач, соқчилар бошлиғи Йириё: — Сен Бобилликларнинг олдига қочиб кетмоқчисан, — деб уни қамоққа олди. Йириё Шаламиёнинг ўғли, Ханониёнинг невараси эди. Аъёнлар Еремиёдан ғазабланиб, уни калтаклашди. Сўнг котиб Йўнатаннинг зиндонга айлантирилган уйига қамаб қўйишди. Еремиё сардобага ташлангани ҳақида шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди. Зиндонбон буйруқни олиб, икковини ички бўлмага ташлади ва уларнинг оёқларини кундага маҳкамлаб қўйди. Улардан баъзилари ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилари занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар.
Выбор основного перевода