Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар томондан уларни ваҳима босиб, Ҳар қадамда ортидан қувиб юради. Очликдан уларнинг силлалари қуриб қолади, Кулфат ҳам уларнинг қоқилишини кутиб туради. Касаллик уларнинг терисини кемириб битиради, Ўлат уларнинг оёқ–қўлларини чиритиб юборади. Паноҳлари бўлган чодирларидан уларни суғуриб олиб, Ўликлар диёри шоҳининг олдига олиб келишади. Фосиқларнинг чодирларидан ҳеч нарса қолмайди, Улар яшаган жой олтингугурт билан қопланади. Уларнинг илдизлари қуриб қолади, Новдалари ҳам сўлиб қолади. Ер юзидан уларнинг хотираси ўчиб кетади, Кўчаларда улардан ном–нишон ҳам қолмайди. Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар, Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар. Халқи орасида улардан авлод–зурриёт қолмайди, Улар яшаган жойлар кимсасиз бўлиб қолади. Уларнинг тақдиридан ғарбдагилар даҳшатга тушади, Шарқдагиларни эса ваҳима босади. Ҳа, ёвузларнинг маскани шу аҳволга тушиб қолади, Худосизларнинг жойи шундай бўлиб қолади.” Далаларга борманглар, Кўчаларда юрманглар! Душман қиличини тутган. Атрофни даҳшат қамраган.” “Бориб, Зидқиёга Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг шу сўзларини айтинглар: «Сизлар қўлингизга қурол олиб, сизларни қамал қилган Бобил шоҳига ва Бобилликларга қарши жанг қиляпсизлар. Аммо қўлингиздаги қуролларингизни Мен Бобилликларга эмас, балки ўзларингизга қарши ишлатаман. Мана шу шаҳар — Қуддус марказида қуролларингизни уйиб ташлайман. Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан. Бу шаҳар аҳолисини йўқ қиламан. Одамлару ҳайвонлар ўлатдан нобуд бўладилар. Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамни ҳам аямайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.» Сизлар бу халққа бориб айтинглар: «Эгамиз демоқда: Мен сизларга икки йўлни — ҳаёт ва ўлим йўлини бердим. Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар. Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.» Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Хулаё ўғли Ахаб ва Масиё ўғли Зидқиё ҳақида шундай демоқда: “Улар Менинг номим билан ёлғон башоратлар айтиб юришибди. Мен уларни Бобил шоҳи Навухадназар қўлига топшираман. Сизларнинг кўзингиз олдида ўлдиртириб юбораман. Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди.
Выбор основного перевода