Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. Қўшниларимиз олдида масхара бўлдик, Атрофимиздагиларга кулги, ўйинчоқ бўлдик. Мен шундай дедим: “Мен бекорга меҳнат қилдим, Кучимни беҳуда, бефойда сарф этдим.” Аммо Эгам мени ҳукм қилади–ку, Мукофотлаш Худойимнинг қўлидадир. Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари, Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти. Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти. У ерда кўрганим хасталигу яралар. Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди.
Выбор основного перевода