Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Такаббур мени тамом масхара қилади, Шунда ҳам қонунингдан юз ўгирмасман. “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” Мен Унга шундай жавоб қайтардим: — Ё Эгам Раббий! Мен тузукроқ ҳам гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман. Эгамиз эса менга шундай деди: — Ўзингни, ёшман, деб айтма! Мен сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан. Сенга амр қилган ҳамма гапларимни уларга айтасан. Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим. Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди. — Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади. Мана энди ўз халқим устимдан кулмоқда, Уззукун улар мени мазах қилиб, қўшиқ куйламоқда. Аммо менинг вужудим кучга тўлган, Эгамизнинг Руҳи мени тўлдирган. Қудрат ва адолатга тўлганман. Энди мен Ёқуб наслининг итоатсизлигини фош қиламан, Исроил халқининг гуноҳини юзига соламан.
Выбор основного перевода