Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Кўп сеҳр–жодуларингга қарамай, Кучли афсунларингга қарамай, Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Сен ҳамма болаларингдан айриласан, Тул бўлиб қоласан. Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамни ҳам аямайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.» Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади, Сиз туғилган юрт оёқ ости қилинади. Юртингиз халқлар орасида арзимас бўлиб қолади, Чўл, қақроқ ер, саҳрога айланади. Эгамиз Раббий демоқда: “Эй Исроил халқи, Ўша куни шундай қиламанки, Қуёш туш пайтида ботади, Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди.
Выбор основного перевода