Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй Эгам! — деб ёлворди, — ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин! Мисрликлар: “Эгаси уларни ёмон ният билан — тоғларда ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун бу ердан олиб чиққан экан”, деб айтишмасин! Қўйгин, бу ниятингдан қайтгин, ғазабингни сочиб, Ўз халқингни қириб ташламагин. Шу боисдан Шомуил битта эмадиган қўзичоқ олиб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилди. Сўнг Исроил халқи учун Эгамизга нолаю фарёд билан илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосини эшитди. Энди менга келсак, албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан. Акс ҳолда, Унга қарши гуноҳ қилган бўламан. Бундан Худо сақласин! Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман. Оқибатда Эгамиз Исроилнинг ҳамма қавмидан юз ўгирди. Уларни талончиларнинг қўлига бериб, жазолади. Охири, ҳаммасини ҳузуридан улоқтириб ташлади. Мусо ва Ҳорун Унинг руҳонийларидан эди, Шомуил ҳам Эгамизга илтижо қилганлардан бири эди. Улар Эгамизга илтижо қилди, У жавоб берди. Шу боис Эгамиз, уларни қираман, деди. Аммо Мусо, Эгамизнинг танлагани ўртага тушиб, Эгамиздан илтижо қилиб, Уни қаҳру ғазабидан қайтарди. Қондошингиз Эфрайим халқини улоқтирганимдай, сизларни ҳам Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман.»” Чодирим йиқитилган, иплари узиб ташланган. Фарзандларим кетди, улар йўқ бўлди. Энди чодиримни ким тикади?! Чодиримнинг пардаларини ким осади?! Эгамиз менга шундай деди: “Агар тавба қилсанг, сени яна хизматимга оламан. Бўлмағур гаплар ўрнига тўғри сўзлар гапирсанг, Сени Ўзимнинг сўзловчим қиламан. Шунда сен халқнинг олдига бормайсан, Улар сенинг олдингга келишади. Бундай халқ орасида ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб пайғамбарлар яшаган тақдирда ҳам, улар солиҳлиги туфайли фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўлишарди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.”
Выбор основного перевода