Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди, Жаҳлимни тийишдан чарчадим. Эгамиз менга шундай деди: “Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин, Тўдалашиб турган йигитларга сочгин. Ғазабим эркагу аёлларга тушади, Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди. Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар.
Выбор основного перевода