Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни душманларингиз олдида тиз чўктиради. Уларга бир томондан ҳужум қиласизлар, аммо етти томонга тумтарақай қочасизлар. Ер юзидаги барча шоҳликлар аҳволингизни кўриб, даҳшатга тушади. — Яҳудо шоҳи Манаше жирканч ишлар қилгани, ўзидан олдинги Амор халқларидан ҳам баттар қабиҳликлар қилгани, бутлар ясаб, Яҳудо халқини гуноҳга ботиргани учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтмоқдаман: “Қуддуснинг ва Яҳудо халқининг бошига шундай фалокат келтираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади. Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Қуддусни бу қабиҳ халқдан тозалаб ташлайман, уни тоза косадай тўнтариб қўяман. Ўз халқимнинг омон қолганларидан юз ўгираман ва ғанимларининг қўлига таслим эттираман. Ғанимлар Қуддус аҳолисини талон–тарож қилади, ўлжа қилиб олиб кетади. Чунки улар олдимда қабиҳ ишлар қилдилар. Ота–боболари Мисрдан чиққан кундан бугунгача бу халқ Мени ғазаблантириб келади.” Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди. Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Қилич, очарчилик ва ўлат билан уларнинг кетидан қуваман. Буларни кўрган ер юзидаги ҳамма шоҳликлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган жойда уларнинг аҳволини кўрган ҳамма одамлар даҳшатга тушиб, ёқасини ушлайди. Уларни масхара қилиб, номини қарғишларда ишлатишади.
Выбор основного перевода