Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимшўн Эгамизга илтижо қилиб, деди: “Ё Эгам Раббий, мени эсла. Эй Худо, яна бир бор менга куч бер, мен Филистлардан икки кўзим учун ёппасига ўч олай.” Сени деб ҳақоратга чидадим, Хижолатдан юзим шувут. Ака–укаларимга гўё бегонадайман, Туғишганларим орасида мусофирдайман. Сенинг уйингга бўлган севгим ичимни ёндирар, Сени ҳақоратлаганлар мени ҳақорат қилган бўлар. Лекин Сен, эй Эгам, мени биласан. Сен мени синагансан, Дилим Сенга мойил эканини Ўзинг кўрдинг. Энди ёвларимни бўғизланадиган қўйлардай судрагин! Бўғизлашга тайёрлаш учун ажратиб қўйгин! Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин, Мени эса шарманда қилма. Душманларим саросимага тушсин, Мени эса довдиратиб қўйма. Уларнинг бошларига кулфат келтир, Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин. Аммо Сен, эй Эгам, мен билан биргасан, Сен баҳодир жангчига ўхшайсан. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди.
Выбор основного перевода