Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо дўстларимга ҳам ишониб бўлмайди, Улар оқиб ўтиб кетадиган ирмоқлардайдир. Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар. Мана, Эгамиз Ўз халқига шундай демоқда: “Ярангни даволаб бўлмайди, Сенинг дардинг бедаводир. Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Ахир, даво йўқ Самариянинг ярасига, Ёпишди Яҳудога ҳам у яра, Халқим дарвозаси — Қуддусга юқди.
Выбор основного перевода