20
Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим.
Бугун Мен сени бир қалъадай, темир устундай ва бронза девордай мустаҳкам қилдим. Сен бутун юртга — Яҳудо шоҳларига, шаҳзодаларига, руҳонийларига, юрт аҳолисига қарши чиқасан.
Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
Аммо Сен, эй Эгам, мен билан биргасан, Сен баҳодир жангчига ўхшайсан. Мени қувғин қилганлар қоқилиб тушади, Улар мендан устун келолмайди. Иснодга қолади, муваффақиятга эришолмайди. Улар то абад доғда қолади, Шармандагарчилиги ҳеч қачон унутилмайди.