Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Шоҳ Навухадназар қўриқчилар сардори Набизарадон орқали Еремиёга оид қуйидаги амрни берди: “Еремиёни қарамоғингизга олиб, унга яхши қаранглар. Асло зарар етказманглар, сизлардан нима сўраса бажаринглар.” Ҳозир мен қўлингдаги кишанларни ечаман, сени озод қиламан. Агар мен билан Бобилга бормоқчи бўлсанг, марҳамат, сенга яхши қарайман. Борди–ю, Бобилга боришни истамасанг, ихтиёринг ўзингда. Мана, бутун юрт сенинг рўпарангда турибди, хоҳлаган ерингга боравер. Бу юртда қоладиган бўлсанг, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, уни озод қилди.
Выбор основного перевода