Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Шунда ҳам Менга итоат қилмасангизлар, гуноҳларингиз учун жазони етти карра кучайтираман. Такаббурона қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан. Меҳнатингиз беҳудага сарф бўлар: ерингиз ҳосил бермас, дарахтларингиз мева солмас. Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади. Мурдаларингиз осмондаги қушларга, ердаги йиртқич ҳайвонларга ем бўлади, уларни ҳайдайдиган кимса бўлмайди. Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.” Эй Ахаб, хонадонингдан бўлган одам шаҳарда ўлса кўппакларга ем бўлар, қирда ўлса кўкдаги қушларга ем бўлар. Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.” Шунда мен кўкимтир рангдаги бир отни кўрдим. От минган суворининг номи Ўлим эди. Унинг кетидан Қабр эргашиб келаётган эди. Уларга дунёнинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимият берилганди. Улар ердаги одамларни қилич, қаҳатчилик, ўлат ва ёввойи ҳайвонлар орқали ўлдиришлари мумкин эди.
Выбор основного перевода