Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан. Пайғамбарларининг бемаъни сўзлари шамолга ўхшайди, Худонинг сўзи уларга аён бўлмаган. Бу кулфатлар ўзларининг бошига тушсин!” Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин. Бобилга ажнабийларни жўнатаман. Улар буғдойни совургандай, Бобилни совуриб ташлайдилар. Унинг бор–йўғини шилиб оладилар. Кулфат куни унга ҳар ёқдан ёпириладилар. Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга Тишингизнинг кирини сўрдирдим, Қишлоқларингизни нонга зор қилдим, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди. Лекин сизлар сувга тўймадингизлар. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.”
Выбор основного перевода