Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Улар Сенга итоат этишдан бош тортдилар, уларнинг орасида кўрсатган мўъжизаларингни эсга олмадилар. Шу қадар ўжарлик қилдиларки, Мисрдаги қулликка қайтиб бориш учун ўзларига йўлбошчи тайинладилар. Лекин Сен кечирадиган, иноятли, раҳмдил, жаҳли тез чиқмайдиган, содиқ севгиси мўл Худосан. Бизнинг ота–боболаримиз ўзларига буқанинг тасвирини ясаб: «Мана бизларни Мисрдан олиб чиққан худойимиз», деган эдилар. Шу тариқа ўта шаккоклик қилган эдилар. Ҳатто ўшанда ҳам Сен ота–боболаримизни тарк этмадинг. Сен, эй Раббий, раҳмдил ва иноятли, Жаҳли тез чиқмайдиган Худосан, Севгинг ва садоқатинг мўлдир. Аммо Сен кечиримлисан, Шу боис Сендан қўрқамиз. Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди.
Выбор основного перевода