Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Лекин охири сизлар ўз гуноҳларингизни ва ота–боболарингизнинг гуноҳларини тан оласизлар. Менга қилган қаршилигу хиёнатга иқрор бўласизлар. Эгамиз ҳамма йўлларида адолат қилар, Ҳамма ишларида севгисини кўрсатар. Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин, Эгамизни тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Қуддус айтмоқда: “Ҳа, менинг Эгам ҳақ, Ахир, ўзим Унинг амрига қарши бош кўтардим. Эй халқлар, менга қулоқ солинг, Менинг кулфатимни кўриб қўйинг. Менинг йигит–қизларим сургун бўлди. Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди.
Выбор основного перевода