Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. Ўша фаришта менга: — Эй Дониёр, сен Худонинг суюкли бандасисан, — деди. — Қани, тур! Сенга айтадиган гапларимга қулоқ сол, чунки мен сенинг олдингга юборилганман. У шу гапларини менга айтаётганда, мен қалтираб ўрнимдан турдим. — Дониёр, қўрқма! — деди у менга. — Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим. Дониёр пайғамбар айтганидай, кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг муқаддас жойда турганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Фаришта унинг олдига бориб: — Салом, эй Худо ёрлақаган қиз! Эгамиз сен биландир, — деди.
Выбор основного перевода