Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Илёс аёлга деди: — Қўрқманг, бораверинг, егуликни тайёрлайверинг. Фақат олдин ўша ун ва мойдан кулча қилиб, менга олиб келиб беринг. Ўзингизга ва ўғлингизга эса кейин қиларсиз. Бинобарин, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен ер узра ёмғир ёғдирмагунга қадар, хумдаги ун тамом бўлмас, хурмачадаги мой ҳам тугамас.” Аёл бориб, Илёснинг айтганларини қилди. Шундан кейин Илёс билан аёлнинг оиласи учун егулик кўп кунларга етадиган бўлди. Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. Сен уларга шундай деб айт: «Эгамиз демоқда: сизлар Менга қулоқ солмадингизлар, берган қонунларимни бажармадингизлар. Олдиларингизга қайта–қайта пайғамбар қулларимни жўнатдим, аммо сизлар уларнинг гапига кирмадингизлар. Агар энди айтганларимни бажармасангизлар, У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди, Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди. Ўз Худоси томон юз бурмайди, Умидини Эгамизга боғламайди.
Выбор основного перевода