Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди. Сурия шоҳининг ўғиллари жангга отланиб, Мисрга катта бир қўшин тортиб боришади. Қўшинлар сел каби оқиб, ёвнинг қалъасига ҳужум қилишади. Тошқин сел билан Найнавони вайрон қилар, Ёвларининг пайига тушиб, зулматга ҳайдар. Исо уларга деди: — Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: булар вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди. Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди, — деди. Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар. Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки, шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг.”
Выбор основного перевода