Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, ота–боболаримиз Сенинг қонунларингга риоя қилмадилар, Сен берган амрларингга, огоҳлантиришларингга улар қулоқ солмадилар. Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай, Исроил халқи ҳам шарманда бўлади. Уларнинг ўзлари, шоҳлари, аъёнлари уятга қолади, Руҳонийлару пайғамбарлари шарманда бўлади. Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»” Аммо биз ноҳақлик қилиб, гуноҳга қўл урдик. Қабиҳ ишлар қилиб, Сенга қарши бош кўтардик, амрлару қонун–қоидаларингни унутиб, шоҳларимизга, раҳнамоларимизга, ота–боболаримизга ва авом халққа Сенинг номингдан гапирган хизматкорларинг — пайғамбарларга биз қулоқ солмадик.
Выбор основного перевода