Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.” Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача у ерда ҳеч қандай иш қилинмади. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг йигирманчи йили, Нисон ойи эди. Бир куни шоҳга шароб келтирилди. Мен шаробни олиб кириб, унга узатдим. Шоҳ қаршисида мен ҳеч қачон ғамгин аҳволда бўлмагандим. Шунинг учун шоҳ мендан сўради: — Нега ғамгин кўринасан? Касалга ўхшамайсан–ку! Юрагингда бирор дардинг бўлса керак–а? Мен қаттиқ қўрқиб кетдим, шунга қарамай шоҳга дедим: — Шоҳ ҳазратларининг умрлари узоқ бўлсин. Ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳар ташландиқ бўлиб, ўша шаҳарнинг дарвозалари ёндириб юборилса–ю, нега ғамгин бўлмайин?! — Шоҳ мендан: — Тилагинг нима? — деб сўради. Шунда мен Самовий Худога ибодат қилиб, шоҳга шундай жавоб бердим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул топсалар, бу қулингиз шоҳ ҳазратларидан марҳамат топган бўлса, мени Яҳудо юртига — ота–боболаримнинг қабрлари жойлашган шаҳарга юборсалар, деб илтимос қилмоқчи эдим, токи мен у шаҳарни қайтадан қурайин. Малика ҳам шоҳнинг ёнида ўтирган эди. Шоҳ мендан: — Қанча вақт йўл юрасан? Қачон қайтиб келасан? — деб сўради. Мен унга қачон қайтиб келишимни айтдим. Шоҳ менга марҳамат қилиб, ижозат берди. Сўнгра мен шоҳга яна дедим: — Агар шоҳ ҳазратлари маъқул деб топсалар, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокимларига мактублар ёзиб берилса, токи Яҳудога кириб боришим учун улар менга ижозат беришсин. Яна шоҳ ҳазратлари ўрмон қоровули Осифга ҳам мактуб ёзиб, унга кўрсатмалар берсалар, у менга дарахтлар кесиб берсин. Маъбад ёнидаги қалъа дарвозалари учун, шаҳар девори ва ўзим яшайдиган уй учун керак бўладиган ёғоч билан у мени таъминласин. Мен нима сўраган бўлсам, шоҳ ҳаммасига ижозат берди, чунки Худойимнинг марҳамати менга ёр эди. Шунда муносиб қурбонликлар келтирилади, Куйдириладиган қурбонликлар Сени мамнун қилади, Қурбонгоҳингда буқалар назр қилинади. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” У дарров акаси Шимўнни топди–да, унга: — Биз Масиҳни топдик, — деди. (Масиҳ “Худонинг танлагани” демакдир.) Аёл Исога деди: — Мен Масиҳ келишини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга тушунтиради.
Выбор основного перевода