Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафратлансангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз, “Ўйма ёки қуйма бут ясаган, уни яширинча ўрнатган ҳар қандай одам лаънати бўлсин. Ҳунармандлар қилган бу бутлардан Эгамиз жирканади.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган қонунга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз — Раббимизнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз. Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар! Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?! Не учун исённи давом эттирасиз?! Яраланган бутун бош, Мадордан кетган бутун юрак. Бошдан–оёқ соғ жойи йўқ, Йиринг ила қопланган, кўкариб кетган, Яраларидан қон оқиб ётар, Тозаланмаган, боғланмаган, мой суртилмаган. Нима учун бу халқ Мен кўрсатган йўлдан озди? Нима учун Қуддус аҳли тўғри йўлга қайтмаяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олдилар, Ҳузуримга қайтишдан бош тортдилар. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Эвоҳ, Эгамиз Ўз режаларини амалга оширди, Ўз айтганларини битта қолдирмай бажарди. У азалдан огоҳлантириб келгандай Сизларни аёвсиз қириб ташлади. Ғанимларнинг қудратини юксалтирди, Аҳволингиздан душманларни хурсанд қилди. Сарвари Олам шундай дейди: “Эй руҳонийлар, энди сизларга амрим шудир: Менга қулоқ солинг. Чин юракдан номимни улуғланг. Акс ҳолда, устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингизни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингизни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз.
Выбор основного перевода