Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Юрт бўм–бўш чўлга айланди. Ерга дам берилмаган йилларнинг сони тўлгунча, етмиш йил давомида ташландиқ бўлиб ётди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзлари амалга ошди. Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. — Бу юртдаги барча одамларга ва руҳонийларга айт: “Ҳа, сизлар мана шу ўтган етмиш йил давомида бешинчи ва еттинчи ойларда рўза тутиб, қайғурдингизлар. Аммо буни Мен учун эмас, ўзингиз учун қилган эдингизлар!
Выбор основного перевода