Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Раббий Ёҳайиқимни Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар Худонинг уйидаги айрим идишларни ўлжа қилиб, Бобил юртига олиб борди–да, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди. Ориёх зудлик билан Дониёрни шоҳ ҳузурига олиб кириб: — Эй олампаноҳ, каминангиз Яҳудо асирлари орасидан тушингизни таъбирлаб берадиган бир одамни топиб келди, — деди. — Эй шоҳ ҳазратлари, Яҳудо асирларидан бўлмиш Дониёр сизни ҳам, сиз чиқарган фармонингизни ҳам менсимай, кунига уч марта ўз Худосига илтижо қиляпти, — деди улар.
Выбор основного перевода