Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сўнг фиръавн ўзининг муҳр узугини бармоғидан чиқариб, Юсуфнинг бармоғига тақиб қўйди. У Юсуфга шоҳона либослар кийдириб, бўйнига олтин занжир тақиб қўйди. Фиръавн Юсуфга ўнг қўл вазир сифатида извошини ҳам тақдим қилди. Юсуф қаерга бормасин, одамларга: “Тиз чўкинглар!” деган буйруқ бериларди. Шундай қилиб, фиръавн Юсуфни бутун Миср юрти устидан ҳоким қилди. Мардохай кўк ва оқ рангли шоҳона либосларга бурканиб, катта олтин тожни кийиб, сафсар рангли зиғир ридога ўраниб, шоҳ ҳузуридан чиқди. Шушанда хурсандчилик, шоду хуррамлик ҳукм сурарди. Сенинг либосларингни унга кийдираман. Камарингни унга боғлаб, сенинг бутун ҳукмронлигингни унга бераман. У Қуддус аҳолисига, Яҳудо халқига ота бўлади. Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода