Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Юрагим увишиб кетди, Қўрқувдан титраб кетдим. Оқшомни кутгандим, Оқшом эса қўрқувга тўла. Бобилликлар гиламлар тўшаб, Дастурхон ҳозирламоқдалар, Улар еб–ичмоқдалар. Бирданига шундай овоз эшитилмоқда: “Қўзғалинг, эй раҳнамолар, қалқонларни ёғланг!” Раббий менга шундай деди: “Қани, бир қоровул қўй, Кўрганини етказсин. Жанг араваларининг, отлиқларнинг, Эшакларга, туяларга минганларнинг Жуфт–жуфт бўлиб келганини кўради. Яхшилаб эътибор берсин.” Шу лаҳзада қоровул шердай ўкириб қолди: “Эй тўрам, мен кундузи ҳар доим Қоровул минорасида тураман, Ҳар тун ҳам жойимдаман. Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!” Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим, Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг. Сени фош қилдим, қўлга олдим. Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”
Выбор основного перевода