Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Улар оталари каби ўжарлик қилавердилар, ўзларининг Эгаси Худога ишонмас эдилар. Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худосига — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди. Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.» “Эй инсон, Тир шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку! Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим. Шунда шаҳарга назар ташлаб: “Ўз қудратим билан қурдирган шоҳона пойтахт Бобилни бир кўриб қўйинглар–а! — дедим, — чексиз кучим ва дабдабали улуғворлигим бу шаҳарда акс эттирилган.” Бу сўзлар оғзимдан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, осмондан бир овоз келди: “Эй шоҳ Навухадназар, гапимга қулоқ сол! Сен тахтингдан туширилдинг! Энди мен, Навухадназар, Самовий Шоҳга ҳамду санолар айтаман, Уни улуғлаб, шарафлайман. Унинг ҳамма ишлари тўғри, чиқарган ҳукмлари адолатлидир, У димоғи шишганларнинг попугини пасайтиришга қодирдир. Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди.
Выбор основного перевода