Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Уларнинг қулоқлари бор, эшита олмаслар, Бурунлари бор, ҳидлай олмаслар. Уларнинг қўллари бор, сеза олмаслар, Оёқлари бор, юра олмаслар, Бўғизларидан овоз чиқара олмаслар. Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулидир. Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас, Улар асло нафас ололмас. Сиз ҳаддингиздан ошиб, Самовий Худога қарши бош кўтардингиз! Худо Маъбадининг қадаҳларини ҳузурингизга келтириб, бекларингиз, хотинларингиз ва канизакларингиз билан майхўрлик қилдингиз. Ҳеч нарса кўрмайдиган, ҳеч нарса эшитмайдиган, ҳеч нарса билмайдиган олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошдан ясалган худоларни мадҳ айладингиз. Аммо сизга ҳаёт берувчи ва охиратингизни белгиловчи Худони улуғламадингиз. Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўзлари ясаган бутларидан воз кечмадилар, жинларга сиғинишдан қайтмадилар. Кўрмайдиган, эшитмайдиган, юрмайдиган олтин, кумуш, бронза, тош ва ёғоч бутларга сажда қилавердилар.
Выбор основного перевода