Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди. Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг! Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади. Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди. Мен тушимнинг таъбирини билишни истаб, Бобилдаги ҳамма сарой маслаҳатчиларини ҳузуримга келтиришни буюрдим. Қаршимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммоллар тушимни эшитдилар–у, аммо уни таъбирлай олмадилар. Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир). Дониёр муқаддас худоларнинг руҳи билан тўладир. Мен унга тушимни айтиб бердим: “Эй Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда муқаддас худоларнинг руҳи борлиги менга аён, ҳар қандай сир сенга ошкордир. Кўрган тушимнинг таъбирини менга айтиб бер. Мен, шоҳ Навухадназар, кўрган туш мана шудир. Энди сен, Белташазар, менга тушимнинг таъбирини айтиб бер, чунки сарой маслаҳатчилари уни таъбирлай олмадилар. Сен эса бунинг уддасидан чиқасан, чунки сенда муқаддас худоларнинг руҳи бор.”
Выбор основного перевода