Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди. Шоҳ қандай савол бермасин ва қандай жумбоқни ечишни сўрамасин, уларнинг билими ва донолиги бутун шоҳликдаги фолбину мунажжимларникидан ўн баробар зиёда эди. Сизнинг шоҳлигингизда муқаддас худоларнинг руҳига тўлган бир одам бор. Катта бобонгиз даврида бу одам идрокли, зеҳни ўткир ва худолар каби доно деб тан олинган эди. Катта бобонгиз — шоҳ Навухадназар уни фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммолларнинг бошлиғи қилиб тайинлаган эдилар. Дониёр исмли бу одам тушларни таъбирлашда, сирларни очишда ва жумбоқларни ечишда ғайритабиий қобилият, билим ва фаҳм–фаросатга эгадир. Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди. Шоҳим, буюринг, Дониёрни бу ерга келтиришсин, у сизга бу ёзувнинг маъносини тушунтириб бергай.”
Выбор основного перевода