18
Аммо бугун, тўққизинчи ойнинг йигирма тўртинчи кунидан бошлаб, сизларга нима бўлишига эътибор беринглар. Маъбадимнинг пойдевори ётқизилганига анча бўлди. Ўшандан бери, эккан уруғларингиз деярли ҳосил бермас эди, токларингиз, анжирларингиз, анорларингиз ва зайтун дарахтларингизнинг ҳосили бебарака эди. Аммо бугундан бошлаб, Мен сизларга барака бераман.”
Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар зиллари билан Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар.
Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар. Маъбадим, яъни Уйимнинг қайта қурилиши учун пойдевор қўйилаётганда, ўша пайғамбарлар шу ерда эдилар.