Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Юртда очарчилик ё ўлат пайдо бўлса, гармсел, занг касали, чигиртка, қурт–қумурсқа босса ёки халқингни ёвлар қамал қилса, ёхуд кулфат, хасталик уларнинг бошига келса, Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берган Зотга улар қайтмади. Мен ҳамма шаҳарларингизда сизларга Тишингизнинг кирини сўрдирдим, Қишлоқларингизни нонга зор қилдим, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим. Чигирткалар қайта–қайта боғу узумзорларингизни, Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди, Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.”
Выбор основного перевода