Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Биронтангиз ҳаром нарсага — ёввойи ҳайвоннинг, чорванинг ёки судралиб юрувчининг мурдасига қўл теккизсангиз–у, ҳаром бўлганингизни билмасангиз, сиз барибир айбдор ҳисобланасиз. Баъзи ҳайвонлар сизларни булғайди. Уларнинг ўлигига қўл теккизсангиз, кечгача ҳаром бўласиз. Ҳоруннинг наслидан тери касаллигига чалинган ёки ажралмаси оққан бирортаси покланмагунча эҳсондан тановул қилмасин. Борди–ю, руҳонийлардан бирортаси мурда дастидан булғанган нарсага тегса ёки жинсий аъзосидан маний оқса, руҳоний кечгача ҳаром бўлади. Руҳоний баданини ювмагунча эҳсондан тановул қилмасин. Ҳар қандай кишининг мурдасига теккан одам етти кун ҳаром бўлади. Ҳаром одам теккан ҳар қандай нарса ҳаромдир. Ҳаром одамга теккан одам ҳам кечгача ҳаром бўлади.
Выбор основного перевода