Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди. Мен ҳамма Исроил тоғларида сенга қарши қилич ҳозирлайман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Лашкарларинг бир–бирига ҳамла қилади. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Эгамизнинг каломи шудир: “Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан, Жанг араваларингизни парча–парча этаман. У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган хабаридир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан, — дейди Сарвари Олам. Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради. Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан қилич билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар бўкиб қолгунча уларнинг гўштидан еди.
Выбор основного перевода