Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт.
Мусо орқали Мен айтган ҳамма қонунларни Исроил халқига ўргатишларинг лозим.”
Ёқуб наслига қоидаларингни, Исроил халқига қонунингни ўргатади, Ҳузурингда тутатқилар тутатиб, Қурбонгоҳингда қурбонликлар куйдиради.
Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир.