Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Агар у девор бўлса, Унинг атрофида кумушдан қалъа қурамиз. Агар у эшик бўлса, Уни садр ёғочлари билан тўсиб қўямиз. Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради. Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар Менинг шоҳидимсизлар, Сизлар Менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди. Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин! Борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим.
Выбор основного перевода