Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи. “Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Ҳузуримда ҳозир бўлганингизда, Муқаддас Ҳовлимни булғасин, деб ким айтди? Буларни сизлардан ким сўради?! Энди сохта назрлар қилманглар Менга, Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир! Тоқат қилмасман энди Чорловларингизга, фосиқ йиғинингизга, Янги ой шодиёнасию Шаббат кунингизга. Нафратландим янги ой шодиёнангиздан Ҳамда «муқаддас» кунларингиздан. Булар Менга оғир юк бўлди, Толиққанман буларни кўтаришдан. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир.
Выбор основного перевода