Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Яҳудо ҳокими Зарубабелни, олий руҳоний Ёшуани ва сургундан қайтиб келган бутун халқни Эгамиз руҳлантирди. Шунда улар ҳаммалари келиб, ўзларининг Худоси, Сарвари Оламнинг уйини тиклашни бошладилар. У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган хабаридир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила муваффақиятга эришасан, — дейди Сарвари Олам. — Эй баланд тоғ, сен нима бўлибсан?! Зарубабел олдида сен текислик бўласан. Зарубабел Менинг уйимни қайта қуради, унинг энг охирги тошини қўяди. Шундан кейин бутун халқ: «Худо марҳамат қилсин!» деб ҳайқиради.” Яна Эгамиз менга қуйидаги сўзини аён қилди: “Зарубабел ўз қўллари билан уйимнинг пойдеворини ётқизди. Қурилишни ҳам ўзи тугатади. Ана шунда Мен, Сарвари Олам, сени юборганимни халқ англаб олади. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир. Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солган эди. Энди эса У шундай демоқда: “Мен яна бир бор ерни ларзага соламан, аммо бу сафар осмонни ҳам титратаман.”
Выбор основного перевода