Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2
Параллельные места
Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт. Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар. Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи халқ муқаддас кийимларга қўл теккизмасин. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. Эй Яҳудо халқи, сизлар садоқатсизлик қилдингиз. Қуддусда ҳамда бутун юртда жирканчли ишларга қўл урдингиз. Ҳа, Эгамиз яхши кўрадиган Маъбадни булғаб, бегона худоларга топинадиган қизларга уйландингиз. Шу қадар кўр бўлмасангиз–а! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми?
Выбор основного перевода