Шундан кейин шоҳ Охозиё Илёсни олиб келиш учун элликбошини элликта сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирган эди. Элликбоши Илёсни топиб, унга деди: — Эй Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда.
Аёл пайғамбар ҳузурига келиб, бўлган воқеани айтиб берди. — Бор, мойни сотиб, қарзингни тўла, — деди Элишай. — Ортиб қолган мойни ишлатиб, ўғилларинг билан кун кечир.