Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элишай Гахазига айтди: — Қани бўл, менинг таёғимни қўлингга олиб югур. Бирортасини учратиб қолсанг, у билан саломлашма, ким сенга салом берса, саломига алик олма. Борганингдан кейин таёғимни боланинг юзига қўй. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сизсиз кетмайман, — деди боланинг онаси Элишайга. Элишай ўрнидан туриб, аёлни эргаштириб кетди. Гахази олдин етиб бориб, таёқни боланинг юзига қўйди. На бир садо, на бир жавоб бўлмагандан кейин Элишайга пешвоз чиқиб: “Бола уйғонмаяпти”, деди. Элишай пайғамбарнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўъмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.” Гахази Нўъмоннинг орқасидан кетди. Нўъмон ортидан келаётган Гахазини кўриб, уни қарши олгани аравадан тушди. — Тинчликми? — сўради Нўъмон. — Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига Эфрайим қирларидаги пайғамбарлар гуруҳидан иккитаси келибди, уларга икки пуд кумуш ва икки сидра кийим–бош бераркансиз. — Балки тўрт пуд оларсан, — деди Нўъмон ва Гахазини тўрт пуд олишга кўндирди. Нўъмон иккита қопдаги тўрт пуд кумушни ва икки сидра кийим–бошни боғлаб, ўзининг иккита хизматкорига берди. Хизматкорлар бу нарсаларни кўтариб, Гахазининг олдига тушиб жўнадилар. Тепаликка келганларида, Гахази нарсаларни хизматкорларнинг қўлидан олди ва уйига олиб бориб яширди. Сўнгра Нўъмоннинг иккала хизматкорига ижозат берди. Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди. — Қаерда эдинг, Гахази? — сўради Элишай ундан. — Мен, қулингиз, ҳеч қаерга бормадим, — жавоб берди у. Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлару узумзорлар, қўю сигирлар, қулу чўрилар оладиган пайтми?! Шу қилганинг учун Нўъмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин. Ўша заҳоти Гахазига яра тошиб, териси қордай оппоқ бўлиб қолди. У Элишайнинг ҳузуридан чиқиб кетди. Шу пайтда шоҳ Элишайнинг хизматкори Гахази билан гаплашаётган эди: — Элишай қилган ҳамма ажойиботлар ҳақида менга айтиб бер–чи, — деди шоҳ. Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди.
Выбор основного перевода