Лекин Мен Ўз аҳдимни туғиладиган ўғлинг Исҳоқ билан қиламан. Келгуси йили худди шу пайтда Сора сенга Исҳоқни туғиб беради.
Улардан бири: — Мен келгуси йили шу пайтда қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора чодир пардасининг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди.
Мен — Эгангиз учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда Мен қайтиб келаман. Ўшанда Сора ўғилли бўлади.
— Мен ҳазратимдан ўғил сўраганмидим?! — деди аёл. — “Мени беҳудага умидвор қилманг”, деб айтмаганмидим?!