Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоул Эфрайим қирларини, сўнг Шолишо ерларини айланиб чиқди. Аммо эшакларни топа олмади. Кейин Шалим ерларига ўтди, эшаклар у ерда ҳам йўқ экан. Сўнгра Бенямин ҳудудини кезиб чиқди, эшакларни у ердан ҳам топа олмади. — Агар борсак, унга нима олиб борамиз? — деб сўради Шоул. — Тўрваларимиздаги нон тугади. Пайғамбарга олиб борадиган бирор ҳадямиз йўқ. Нимамиз қолди? Исо уларга деди: — Кетишларига ҳожат йўқ, сизлар уларга овқат беринглар. — Бизда бор–йўғи бешта нон ва иккита балиқ бор, — деб жавоб берди шогирдлар. — Ўша нарсаларни Менга олиб келинглар, — деди Исо. У одамларга майсалар устига ўтиришни буюрди. Сўнг бешта нон билан иккита балиқни олди–да, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. У нонларни синдириб, шогирдларига берди, шогирдлар нонларни одамларга тарқатишди. Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди. Аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда, тахминан беш мингга яқин одам нон еган эди. Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: — Халққа ачиняпман. Улар уч кундан бери Мен билан бирга, ейишга ҳеч нарсаси йўқ. Уларга овқат бермай жўнатиб юборишни хоҳламайман, йўлда ҳолдан тойиб қолишлари мумкин. Шогирдлари Унга: — Шу қадар катта оломонни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда қаердан нон оламиз?! — дейишди. — Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита нон ва озгина майда балиғимиз бор, — деди шогирдлар. Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нон ва балиқларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Нон ва балиқларни синдириб, тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, тўла етти сават чиқди. Болалар билан аёлларни ҳисобга олмаганда, нон еганларнинг сони тўрт мингта эди. — Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо. — Наҳотки биз икки юз кумуш тангага нон сотиб олиб келиб, халққа едирсак? — деб сўрашди Ундан. Исо деди: — Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар. Улар билиб келиб: — Бешта нон, иккита балиқ бор экан, — дейишди. Исо халойиқни гуруҳ–гуруҳ қилиб, яшил ўт устига ўтқазишни шогирдларига буюрди. Халқ юзтадан ва элликтадан гуруҳ–гуруҳ бўлиб ўтирди. Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб, шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди. Ҳамма еб тўйди. Сўнг ортиб қолган нон бурдаларини ва балиқларни йиғиб олишган эди, тўла ўн икки сават чиқди. Нон еганлар орасида беш минг эркак бор эди. Шогирдлари бунга жавобан: — Уларни тўйдириш учун бу кимсасиз жойда ким қаердан нон топа оларди?! — дейишди. — Қанча нонларингиз бор? — деб сўради Исо. — Еттита, — деди шогирдлар. Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукурлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. Халқ еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғишганда, еттита сават тўлди. У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди. Исо уларни жўнатгандан кейин,
Выбор основного перевода