Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, хурсандчилик кунларингизда — белгиланган байрамларингизда ва ой бошида қурбонликлар куйдирганингизда ҳамда тинчлик қурбонликларини келтирганингизда карнайларни чалинглар. Шунда Мен, Эгангиз Худо, сизларга ёрдам бераман. Зотан, Мен Эгангиз Худоман.” Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди.
Выбор основного перевода